Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Халқ банкида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойишига мувофиқ Халқ банки ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар ва уларнинг янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги ифодаси” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида инсон ҳуқуқларига қаратилган эътибор ва асосий қомусимизнинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ҳақида Халқ банки тизимида фаолият юритиб келаётган ходимларга маълумотлар бериб ўтилди.

Ушбу тадбир, ўзаро савол-жавоблар саволлар ва муҳокамаларга бой тарзда ташкил этилди.

 

Халқ банки Ходимларни бошқариш департаментининг HR канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech