Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Кетрин Кокко: Ўзбекистон томонидан бажарилаётган ишлар таҳсинга сазовор
 

Жорий йилнинг 10 декабрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида қуролли можароли ҳудудлардан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш масалалари бўйича Минтақавий экспертлар кенгашининг фаолиятига бағишланган юқори даражали брифинг ташкил этилди.

ЮНИСЕФнинг қуролли можароларда болаларни ҳимоя қилиш бўйича эксперти Кетрин Кокко билан суҳбат:

— Ушбу муҳим ва ниҳоятда долзарб тадбирни БМТ платформасида ташкил этиш ташаббуси учун Ўзбекистонга самимий миннатдорлик билдирмоқчиман.

ЮНИСЕФ учун брифингда иштирок этиш катта шараф бўлди. Биз барча саъй-ҳаракатлар марказида болалар манфаатларини ҳимоя қилишни белгилаб, можароли ҳудудлардан қайтарилганларни муваффақиятли реинтеграция қилиш бўйича Ўзбекистон ва минтақанинг ноёб тажрибасини ўз вақтида намойиш этишни зарур деб ҳисоблаймиз.

Репатриация қилинган болалар зўравонлик қурбони ҳисобланади ва уларнинг асосий ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун уларга барча зарур ёрдам кўрсатилиши керак.

Ўзбекистон томонидан бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ва эътиборли ишлар ана шу эзгу мақсадни амалга оширишда яққол ва ёрқин мисолдир. ЮНИСЕФ Ўзбекистонга қайтарилган болаларни узоқ муддатли реабилитация ва реинтеграция қилишда, шу жумладан уларни ижтимоий-психологик реабилитация қилиш, таълим ва тиббий ёрдам кўрсатишда коъмаклашишни давом эттиришга содиқдир.

Маълумот учун: Брифинг СМТИ ва Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси томонидан БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази кўмагида ўтказилди.

Брифингда БМТ Бош котиби ўринбосари Владимир Воронков, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари Каҳа Имнадзе, БМТ Бош котиби ёрдамчиси Ҳалед Ҳиари, БМТ Аксилтеррор маркази директори Мауро Миэдико, БМТнинг терроризм бўйича собиқ махсус маърузачиси, Миннесота университети (АҚШ) профессори Фионнуала Ни Аолайн, БМТ ҳузуридаги Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг (ХҚХҚ) доимий кузатувчиси Летисия Куртуа, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари дипломатик миссиялари раҳбарлари сўзга чиқди.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech