Жорий йилда халқаро ҳамжамият томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинганлигининг 35 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу мақсадда халқаро, минтақавий ва миллий тадбирлар ўтказиш, аҳоли, ёшлар ва болалар учун инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-маърифий ҳамда таълим-тарбиявий ишларни такомиллаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Болалар ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани), “Тонг юлдузи” ҳамда “Класс” республика болалар нашрлари таҳририятлари билан ҳамкорликда 2024 йил февраль ойидан бошлаб “Инсон ҳуқуқлари болалар нигоҳида” республика танловига старт берилган эди.
Эртага, 13 декабрь куни ушбу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
Айни тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 32 йиллиги ва БМТ Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясининг 35 йиллиги тантаналари доирасида ўтказилаётгани бежиз эмас. Бундан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизда изчил давом эттирилаётган бола ҳуқуқлари соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини янада оширишдир.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 12.12.2024
- Кўришлар: 283
- Чоп этиш