Ўтган 2024 йил давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини тарғиб этишга қаратилган 5 минг 747 та ахборот Миллий марказ расмий сайтининг “Марказ янгиликлари” рукнига жойлаштирилди.
Мамлакат ОАВда эълон қилинган инсон ҳуқуқларига тааллуқли материаллар сараланиб, мунтазам равишда Миллий марказ сайтининг “Ўзбекистон янгиликлари” рукнига жойланди.
Миллий марказ сайтининг “Хориж янгиликлари” рукнига халқаро ташкилотлар расмий сайтлари ва хорижий ОАВнинг инсон ҳуқуқларига доир муҳим материаллари саралаб бериб борилди.
Миллий марказ матбуот хизматининг ахборотлари, шунингдек, Ўзбекистон теле-радио каналлари, газеталар, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва веб-сайтларда эълон қилинди. Инглиз ва рус тилларига таржима қилинган 210 тага яқин ахборот оммавий ахборот воситаларида тарқатилди.
Бу борадаги энг муҳим кўрсаткич: Самарқанд шаҳрида 13-14 июнь кунлари ўтказилган “Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимларни топиш” мавзусидаги форум ишини оммавий ахборот воситалари атрофлича ёритди. ОАВ томонидан айни мавзуда 174 та, жумладан, хорижий ОАВда 52 та материал эълон қилинди. Форум доирасида 15 нафар миллий ва хорижий эксперт билан интерьвюлар ташкил қилинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси” доирасидаги чора-тадбирлар ижроси ва мониторинги доимий эътибор марказида турибди. Олий Мажлис палаталари томонидан тасдиқланган учта Миллий ҳаракатлар режаси ижроси изчил мониторинг қилинмоқда. Бу ҳақдаги ахборотлар Миллий марказ сайти ва ижтимоий тармоқларида мунтазам янгиланиб борилмоқда.
Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури доирасида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда:
· Тошкент шаҳрида 2024 йил 5-6 март кунлари “Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари: халқаро андозалар ва миллий амалиёт” мавзусида икки кунлик семинар, 30 апрель куни “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятлари” мавзусида давра суҳбати, шунингдек 26 март куни “Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди;
· 19 апрель куни Тошкент шаҳрида Жамоат транспорти ҳайдовчилари ва кондукторлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эҳтиёжларидан хабардор бўлиши ва уларни қўллаб-қувватлаши муҳимлиги тўғрисида ахборот сессияси ташкил қилинди;
· Қийноққа қарши конвенциянинг 40 йиллиги доирасида Тошкент вилояти (30 апрель – 1 май), Қорақалпоғистон Республикаси (21-22 май), Хоразм (23-24 май) вилояти, Сурхондарё (2 – 3 июль) вилояти, Қашқадарё (4 – 5 июль) вилояти, Сирдарё (30–31 июль) вилояти, Жиззах (1 – 2 август) вилояти, Фарғона (16-17 сентябрь) вилояти, Андижон (18-19 сентябрь) вилояти, Наманган (20-21 сентябрь) вилояти, Тошкент(28-29 ноябрь) шаҳрида “Қийноққа солишга қарши курашиш: халқаро амалиёт ва миллий тажриба” мавзусида онлайн ва офлайн ўқув курслари ташкил этилди. Ушбу машғулотлар тасдиқланган режа асосида, миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказилди;
· Миллий марказда 17 апрель куни “Инсон ҳуқуқларининг долзарб муаммолари” мавзусида ўқув машғулоти, 19 мартда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган маҳорат дарси ташкил этилди;
· 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган 2-сон Тошкент академик лицейида 2-курс талабалари учун инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича маҳорат дарси ўтказилди;
· Тошкент шаҳрида 14-17 май кунлари “Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари: амалиёт ва ҳисобот” мавзусида ўқув курси ташкил қилинди;
· 21-22 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасидаги, 1 июль куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги давлат олий таълим ва профессионал таълим муассасаларида ва 18-19 сентябрь кунлари Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳудудидаги “Янгичек”, “Туялас” ва “Ўроқчитепа” маҳалла фуқаролар йиғинларида, 20-21 сентябрь кунлари Наманган вилоятининг “Шаршара” ва “Озод” маҳалла фуқаролар йиғинларида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари” ва “Бола ҳуқуқлари” фанларини ўқитиш сифати бўйича мониторинг ўтказилди;
· 9-11 июль куни пойтахтимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан “Аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро ва миллий механизмлари” мавзусида уч кунлик ўқув курси бўлиб ўтди.
Миллий марказ ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирларнинг барчаси расмий сайтда ва ОАВ саҳифаларида изчил ёритилди
Миллий марказ вакиллари Варшава, Женева, Москва, Санкт-Петербург, Бангкок, Нью-Йорк, Боку, Париж, Доха, Страсбург, Жидда, Ар-Риёд, Пекин, Остона шаҳарларида инсон ҳуқуқлари мавзусига бағишлаб ўтказилган турли форумларда қатнашди.
Жумладан, 2024 йил 15-17 январь кунлари Олий Мажлис вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Франциянинг Страсбург шаҳрида, Европа парламенти вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Ташриф давомида Европа парламенти депутатлари иштирокида “Ўзбекистон ва Европа парламенти ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликни янада жадаллаштириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси Боку шаҳрида 24 январь куни очилган “Озарбайжон Республикасида Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари” доирасидаги маданий-маърифий тадбирларда иштирок этди.
Қатарнинг Доҳа шаҳрида 6-7 февраль кунлари “Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назарида озиқ-овқат адолати: воқелик ва келажак муаммолари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Юқори даражада ташкил этилган анжуманда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
Женевада 26 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 55-сессияси бошланди. Сессиянинг Олий даражадаги сегменти ишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов раҳбарлигидаги мамлакатимиз делегацияси 12-13 апрель кунлари Москвада «Блишенко ўқувлари» халқаро анжуманида иштирок этди ва сўзга чиқди.
Ар-Риёд шаҳрида 24 апрель куни “Одам савдоси жиноятларига қарши курашиш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди. Семинарда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
Қўшни ва қардош Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 29 май куни “Хитой – Марказий Осиё-2024”: Инсон ҳуқуқларини ривожлантириш” халқаро форуми бўлиб ўтди. Форум ишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида 29 май куни Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессияси бўлиб ўтди. Сессия доирасида БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг 2025-2028 йиллар учун 9 нафар аъзосини сайлаш бўйича сайлов ўтказилди. Яширин овоз бериш натижаларига кўра, Ўзбекистондан номзод – академик Акмал Саидов Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо мамлакатлардан энг кўп овоз олди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик А.Саидов 2025-2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди.
Санкт-Петербург шаҳрида 26-27 июнь кунлари XII Петербург халқаро юридик форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Россия Федерацияси Конституциявий суди томонидан “Ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ва конституциявий назорат” мавзусида ташкил этилган халқаро конференцияда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг навбатдаги 23-сессияси 30 июнь – 1 июль кунлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда мамлакатимиз вакиллари – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ўринбосари Дилноза Муратова ва Миллий марказ эксперти Ойбек Аҳмадов қатнашди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи доирасида Париж шаҳридаги мамлакатимиз элчихонасида Ўзбекистондаги парламенти сайловларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Европа Иқтисодий комиссияси минтақасида гендер тенглика эришишни тезлаштиришга қаратилган “Пекин+30” минтақавий шарҳи бўйича йиғилиш 21-22 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Тадбир “Пекин конференциясининг 30 йиллик мажбуриятларини кўриб чиқиш” мавзусига бағишланди. Форум ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари бўйича қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маъруфова, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Дилноза Муратовадан иборат мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
Хитой Халқ Республикаси пойтахтида 1-3 ноябрь кунлари 21-Пекин форуми бўлиб ўтди. Бу галги анъанавий халқаро анжуман “Цивилизациялар уйғунлиги ва барча учун фаровонлик: инновациялар ва инсон тараққиёти даври” мавзусига бағишланди. Форум ишида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабоев қатнашди.
Боку шаҳрида 18 ноябрь куни БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Доиравий конвенцияси томонларининг COP29 конференцияси доирасида шу мавзуда параллел тадбир бўлиб ўтди. У Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Бутунжаҳон бола ҳуқуқлари куни ва БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан ташкил этилди.
Таиланд давлати пойтахти – Бангкок шаҳрида 19-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтган "Пекин+30" шарҳлари бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференцияси бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар масалалари қўмитаси раиси ўринбосари М.Нурматова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори ўринбосари Д.Муратовадан иборат мамлакатимиз делегацияси иштирок этди.
Бундан ташқари, Миллий марказда 20 дан ортиқ халқаро ташкилот ва хорижий давлатлар делегациялари билан учрашувлар ўтказилди. Ушбу жараёнларнинг барчаси ҳақида жамоатчиликка ўз вақтида ва атрофлича ахборот етказиб турилди.
Миллий марказ матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан турли расмий топшириқ ва кўрсатмалар, медиа-режа ва ҳисоботлар негизида ҳамкорликни йўлга қўйган.
Мисол учун, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни кенг тарғиб қилиш борасида Агентлик Медиа-режасида кўрсатилган чора-тадбирлар ижросига оид ахборотлар, шунингдек, Марказ ходимларининг айни йўналишдаги мақола, интервью ва давра суҳбатлари ёритилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ходимлари томонидан 2024 йил давомида 265 та мақола, интервью ва кўрсатувлар тайёрланган ҳамда ОАВда эълон қилинган.
Миллий марказ матбуот хизмати материалларини қуйидаги оммавий ахборот воситаларида тарқатиш таъминланди:
Kun.uz, Gazeta.uz, XS.uz, Dunyo.info, UzA.uz, Yuz.uz, Darakchi.uz, UzDaily.uz, Nuz.uz, Kultura.uz, Newshub.uz, PLOV, Sharq-Press.uz, БРМ, CENTRAL-ASIA.NEWS.
Бундан ташқари “Янги Ўзбекистон”, “Правда Востока”, "Ишонч", “Халқ сўзи”, “Народное слово”, "Куч – адолатда", "Ҳуррият", "Постда", газеталари ҳамда МТРК телеканаллари ва нодавлат телеканаллар билан ҳамкорликда иш олиб борилди.
Миллий марказ фаолиятига доир 247 та материал The Asia Today, The Nation, WE News, Global News Pakistan, Centreline Magazine, Smart-smi.ru, The Europe Today, European Geopolitical Forum, Public, Newz Todays, Diplomatic Insight Publishers, DNA News Agency, The Gulf Observer, embassylife.ru каби хорижий манбаларда фаол ёритилди.
Миллий марказнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида 2024 йилда 2 минг 995 та материал жойланди. Хусусан:
Facebook Официальный канал НЦПЧ РУз каналида – 444 та
Telegramm 1. NHRC | НЦПЧ каналида – 960 та
1. Press service NHRC каналида – 960 та
Youtube Миллий марказ каналида – 184 та
Twitter NHRC – 447 та.
Матбуот хизмати Миллий марказ ташаббуси билан ўтказилган халқаро форумлар, миллий анжуманларни ташкил этиш, китоблар нашр этиш жараёнларида, шунингдек, АОКА ўқув машғулотларида иштирок этди.
АОКА билан ҳамкорликда, жумладан:
8 февраль куни – инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар;
22 май куни – Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига риоя қилиниши;
11 июнь куни – «Экологик муаммолар: ўзгарувчан дунёда инсон ҳуқуқлари келажаги, барқарор ечимлар топиш» мавзусидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича IV Самарқанд форуми юзасидан;
31 июль куни – Миллий марказ томонидан 2024 йил биринчи ярмида амалга оширилган ишлар бўйича;
13 ноябрь куни – фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ва уларни кўриб чиқиш натижалари;
24 декабрь куни – “Инсон ҳуқуқлари ойлиги” доирасида ўтказилган тадбирлар юзасидан брифинглар ўтказилди.
АОКАдан йил давомида келган 16 та хатга жавоблар тайёрланиб, сўралган манзилга юборилди.
АОКА медиа-режалари ижроси бўйича қуйидаги ҳисоботлар тақдим қилинди:
Аҳоли турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни ҳақида;
Бирлашган Миллатлар Ташкилотида қабул қилинган резолюциялар ва Ўзбекистон халқаро ташкилотлар тегишли органларига сайланганлигининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш;
Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидалари ва БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсиялари амалга оширилиши бўйича ахборот, шарҳ ва мақолалар эълон қилиш;
Аёллар ҳамда болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ишлар.
Матбуот хизмати томонидан 2 та китоб нашр этилди. Булар “Эзгулик тақвими: ният, сўз ва амал бирлиги” ҳамда “1949 йил 12 августдаги Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар” номли китоблардир.
Ғулом Мирзаев,
Миллий марказ матбуот хизматининг раҳбари
- Қўшилди: 21.01.2025
- Кўришлар: 164
- Чоп этиш