Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ички ишлар органларининг барча даражадаги бўлим бошлиқлари ва ўринбосари лавозимига тайинлаш учун ташкил этилган малака ошириш ўқув курсининг “Инсон ҳуқуқлари” модули бўйича ўқув машғулотлари мазкур Марказ раҳбари, академик Акмал Холматович Саидов томонидан ўтказилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида ташкил қилинган “Инсон ҳуқуқлари уйида”да тингловчиларга “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси”, “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро Пакт”, “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича халқаро Пакт”, “Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига қарши Конвенция” каби БМТ инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларининг мазмун ва моҳияти, ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолиятидаги аҳамияти, шунингдек ушбу халқаро ҳужжатларни ички ишлар органлари ходимлари томонидан билишнинг зарурлиги хусусида тушунча ва билимлар тингловчиларга тўлақонли равишда амалий мисоллар асосида етказилди.
Шунингдек, ҳар ойда Институт тингловчиларини инсон ҳуқуқлари модули бўйича Миллий марказда ташкил қилинган “Инсон ҳуқуқлари уйида” сайёр шаклда машғулот ўтказишга келишиб олинди.
- Қўшилди: 20.02.2025
- Кўришлар: 260
- Чоп этиш