Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Шаҳбоз Шариф, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири:

"Сиз давлат бошқарувига келган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз.  Сиз жамиятни қайта тикладингиз.  Агар адашмаётган бўлсам, 2016 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 42 фоиз бўлган, савдо кўрсаткичи ҳам паст эди. Бугун камбағаллик даражаси 8 фоизга тушди, инвестициялар ҳажми эса 30 миллиардга етди. Шунинг ўзи катта мўъжиза эмасми?!

Бу ростдан ҳам мўъжиза. Чунки бундай натижаларга баландпарвоз гаплар орқали эришилмайди ёки яхши бир кенгашни ташкил этиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Мўъжизалар аниқ қарашлар, юқори динамика, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали пайдо бўлади. Мен мана шундай улуғ сифатларни сизда кўрдим".

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech