АОКА, ЮНЕСКО ҳамкорлиги ҳамда Швецария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC)) молиявий кўмаги асосида 2023-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган Дастур доирасида ташкил этилган семинарда ушбу масала юзасидан амалий ва назарий билимлар берилди.
Мамлакатимизда медиа ва ахборот саводхонлиги (МАС) замонавий ва мустаҳкам жамиятни шакллантириш учун муҳим восита сифатида тобора кенг эътироф этилмоқда.
Рақамли платформалар ва сунъий интеллект таъсирида дезинформация ва сохта контент тарқалиши ортиб бораётган даврда фуқаролар ахборотни танқидий таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларига эга бўлиши зарурати ошмоқда.
Ҳукумат вакиллари, давлат идоралари, университетлар, медиа мутахассислари, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва академик тадқиқот соҳасидаги мутахассислар иштирокида ўтказилган семинарда медиа ва ахборот саводхонлигининг асосий тушунчалари, тузилмалари ва мақсадларини аниқлаштириш бўйича ўзаро мулоқот қилинди.
Назарий билимлар билан бирга реал ҳаётий мисоллар ва кичик гуруҳларда интерактив муҳокамалар ташкил этилади.
Семинардан кўзланган мақсад – МАС билан боғлиқ имконият ва муаммоларни аниқлаш ҳамда тегишли давлат идоралари ва ЮНЕСКО билан Ўзбекистон учун МАС стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича иштирокчиларни ҳамкорликка тайёрлашдан иборат.
- Қўшилди: 06.03.2025
- Кўришлар: 225
- Чоп этиш