Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Ўзбекистон жаҳон парламентаризми марказига айланади (+видео)

Марказий Осиё тарихида илк бор Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси бўлиб ўтади.

Жорий йил 5-9 апрель кунлари “Tashkent City” ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказиладиган мазкур анжуманда дунёнинг 180 мамлакати, 15 кузатувчи давлат ҳамда 25 дан зиёд халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 000 га яқин делегат иштирок этиши кутиляпти.

Йиғилишнинг асосий мавзуси “Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати”. Кун тартибидан инсоният ва глобал тараққиёт учун муҳим масалалар ўрин олган. Жумладан:

  • Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш;
  • Қонун устуворлигини таъминлаш;
  • Инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш;
  • Гендер тенгликни таъминлаш;
  • Илм-фан, технологияни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби долзарб масалалар дунё қонун ижодкорларининг диққат марказида бўлади.

Ассамблея сўнгида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.

ЎзА

 

Nashr sanasi 24.03.2025 Ko'rishlar 3 440
Ulashish