Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Жорий йил 3-4 апрель кунлари "Марказий Осиё-Европа Иттифоқи" I Саммити ҳамда 4-5 апрель кунлари Самарқанд Иқлим форуми бўлиб ўтди.

Иккала тадбирда умумий кўрсаткичда 140 га яқин хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Бундан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Европа Комиссияси, Европа Кенгаши Президентлари матбуот хизматлари пулл таркиби ҳам бевосита тадбирларни ёритиб боришди.

 

Матбуот марказида ОАВ ва медиа вакиллари ахборотни тезкор узатиши ҳамда сифатли, юқори савияда ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилди.

Nashr sanasi 07.04.2025 Ko'rishlar 3 207
Ulashish