15 майдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни кучга киради. Мазкур қонун болаларни ҳар қандай шаклдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган муҳим ҳуқуқий ҳужжатдир.
Янги қонунга кўра, эндиликда, ўз болаларига нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шаклига йўл қўйган ота-оналарга жавобгарлик чоралари қўлланилади, зўравонлик даражаси аниқлангач, энг охирги чора сифатида ҳатто бола улардан олиб қўйилиши ҳам мумкин.
Шу билан биргаликда;
• Зўравонлик фақат жисмоний жинсий ва руҳий эмас, балки болага ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ва бошқа шаклларини ҳам ўз ичига олади;
• Болаларга ҳимоя ордери берилади;
• Болаларга зўравонлик ҳаракатларини содир этган педагог ёки тарбиячининг келгусида ушбу ва бошқа таълим муассасаларида фаолият юритишига чеклов қўйилади;
Шу билан биргаликда, болаларга нисбатан содир этилаётган зўравонликнинг олдини олишда мутасадди идоралар ва ҳуқуқ- тартибот органларининг махсус фаолияти механизми белгилаб берилди.
М.Эшмирзаева, Д.Якубов, У.Тўхтаев, ЎзА
- Қўшилди: 13.05.2025
- Кўришлар: 112
- Чоп этиш