Миллий марказда малакавий имтиҳон бўлиб ўтди

29 май куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида 12.00.13 – “Инсон ҳуқуқлари” ихтисослиги бўйича  докторант ва мустақил изланувчилар билан малакавий имтиҳон ҳамда мустақил изланувчиликка номзодларни қабул қилиш юзасидан суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2023 йилдаги 332/6-сонли қарори билан тасдиқланган Малакавий имтиҳон дастури асосида ташкил этилди.

Ушбу имтиҳон мамлакатимизнинг кўзга кўринган ҳуқуқшунос олимлари ва мутахассислардан иборат комиссия томонидан ўтказилди.

Унда докторант ва мустақил изланувчилар ҳамда мустақил изланувчиликка номзодларга мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ихтисослик бўйича мавжуд илмий тадқиқотлар ва улардаги замонавий йўналишлар, ихтисослик бўйича тадқиқ этилаётган мавзу доирасида мавжуд илмий муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан саволлар берилди.

Малакавий имтиҳондан муваффақиятли ўтган докторант ва мустақил изланувчиларга гувоҳнома топширилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech