ТОШКЕНТ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Люксембургда Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлик кенгашининг 18-йиғилишида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Люксембургда Ўзбекистон – Европа Иттифоқи ҳамкорлик кенгашининг 18-йиғилишини муваффақиятли ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга бўлган ўзаро интилишимизни яна бир бор тасдиқладик. Сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо ва инвестиция алоқаларини кенгайтириш, барқарор ривожланишни таъминлаш ҳамда минтақавий боғлиқликни кучайтириш йўлларини муҳокама қилдик.
Мазкур йиғилиш натижалари ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва умумий қадриятларга асосланган янада мустаҳкам, истиқболга йўналтирилган шерикликни шакллантиришда янги туртки беришига ишончимиз комил.
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳурмат, ишонч, тинчлик ҳамда фаровонлик йўлидаги умумий интилишларга асосланган фаол ва истиқболли муносабатларни ривожлантиришда давом этади".
- Қўшилди: 22.10.2025
- Кўришлар: 449
- Чоп этиш
Ўзбекча
English
Русский