Минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва барқарор ривожланишни таъминлаш – асосий вазифа
Россия, Хитой ва АҚШ билан тенг муносабатда бўлинади! Биттасига устуворлик берилмайди. Ўзбекистон Ғарб ва Шарқ ўртасида кўприк бўлади - президент Шавкат Мирзиёев. Жаҳонда мураккаб геосиёсий ва иқтисодий муаммолар тобора авж олиб бормоқда. Бундай мураккаб вазиятда барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва конструктив муносабатларни янада мустаҳкамлаш, мутаносиб очиқ ташқи сиёсат олиб боришга қаратилган фаолият давом эттирилади.
Яқин қўшниларимиз билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч руҳидаги алоқаларимизни янада ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилади - президент Шавкат Мирзиёев. Бу жараёнда минтақамиз давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, сув, экология, хавфсизлик, маданият ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик янада чуқурлаштирилади. Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, уни минтақадаги иқтисодий жараёнларга кенг жалб қилиш асосий мақсадларимиздан бири бўлиб қолади.
Gorizont
Ўзбекча
English
Русский