Президент: оилавий зўравонлик бу фақат оиланинг ички иши эмас, бу бутун жамиятга тегишли масала
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси давом этмоқда.
– Хотин-қизларнинг қадр-қимматини жойига қўйиш, фарзандларимизни ҳимоя қилиш қадим-қадимдан эркаклар учун шаън ва ғурур масаласи бўлиб келган.
Лекин жамиятимизда аёллар ва болаларнинг турли зўравонликларга учраётгани буюк тарих, юксак маънавият ва маърифатга эга бўлган, оилани муқаддас деб биладиган халқимизга асло ярашмайди!
Ҳеч қачон унутмайлик, оилавий зўравонлик бу фақат оиланинг ички иши эмас, бу бутун жамиятга тегишли масала. Аёлни ўз муаммоси билан ёлғиз ташлаб қўйишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!, – деди Президентимиз.
Аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгашга барча давлат идоралари ва кенг жамоатчиликни сафарбар қилган ҳолда бундай салбий ҳолатларга барҳам бериш бўйича самарали ишлайдиган тизим яратиш топширилди.
Президентимиз парламент, фуқаролик жамияти институтларини ҳам бу жараёнларда фаол иштирок этишга чақирди.
ЎзА
Ўзбекча
English
Русский