Суд-ҳуқуқ тизимини халққа яқинлаштиришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Одил судлов жараёнини «рақамли суд» концепцияси асосида ташкил этиш бошланди. Энди терговни ҳам рақамлаштириш орқали инсон ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади.  

Бунда жиноят ҳақидаги аризани қабул қилишдан бошлаб, ишни судга ўтказишгача бўлган босқичларга сунъий интеллект технологиялари жорий этилади ва инсон омили қисқартирилади. 

Юртимизда тергов судьялари иш бошлагани халқаро тан олинган «Хабеас корпус» институтини қўллашнинг навбатдаги муҳим босқичи бўлди. 2026 йилдан тергов судьяларига санкция ва мажбурлов чораларини ўзгартириш ҳамда бекор қилиш ваколатлари ҳам берилади.  

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech