Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

14 январь куни Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни нишонланади

Ушбу кунда одатда эркаклар табрикланади, бироқ аёлларнинг ҳам жамиятни ҳимоя қилиш ва хавфсизликни таъминлашга қўшаётган муҳим ҳиссасини унутмаслик лозим.

Ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида фаолият юритаётган аёллар ҳар куни Ватанга, қонун устуворлигига, адолат ва халқ манфаатларига сидқидилдан хизмат қилмоқдалар. Уларнинг профессионаллиги ва фидойилиги ЙХҲТ Инсонийлик мезонининг асосий қадриятлари – қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурматни яққол акс эттиради.

Миллий ҳамкорлар билан биргаликда ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори форма кийган аёллар – кучли, малакали ва ўз касбига содиқ инсонлар ҳақида видеоролик тайёрлади.

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори расмий канали

Nashr sanasi 14.01.2026 Ko'rishlar 2 904
Ulashish