18 май — Халқаро музейлар куни

Бу сана бутун дунёда музейларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб қилиш мақсадида нишонланади. Байрам 1977 йилда Халқаро Музейлар Кенгаши ташаббуси билан жорий этилган.Музейлар — халқнинг тарихи, маданияти, санъати ва бебаҳо меросини авлодларга етказувчи маскандир. Ҳар бир экспонат ўтмишдан ҳикоя қилади, инсонни фикрлашга, асрашга ундайди.Бугун музейларга ташриф буюриш, тарихимиз ва маданиятимизни янада чуқурроқ англаш учун ажойиб имкониятдир.“Тарихни билган инсон келажакни қадрлайди.”

 

Яшнобод туман ахборот-кутубхона маркази

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech