Фарғона ахборот-кутубхона маркази фонди инсон ҳуқуқларига оид янги адабиётлар билан бойиди

1 июль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташаббуси билан Фарғона вилояти ахборот-кутубхона марказига инсон ҳуқуқларига оид янги китоблар туркуми топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган маърифий тадбирда Миллий марказ вакиллари кутубхонадаги китобхонлар билан ўзаро мулоқот қилдилар. Қизиқарли суҳбат асносида Миллий марказнинг фаолияти, асосий мақсадлари ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишидаги вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.

Кутубхонага тақдим этилган янги нашрлар инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган. Мазкур адабиётлар нафақат кенг китобхонлар оммаси, балки ҳуқуқшунослик соҳаси тадқиқотчилари ва талабалар учун муҳим илмий-манбавий базани ташкил этади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан жойлардаги кутубхоналарга мунтазам равишда ҳуқуқий китоблар етказиб берилмоқда. Ушбу ташаббус ҳудудларда инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш ҳамда аҳоли, айниқса, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ва миллий қонунчиликка оид билимларини оширишга қаратилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech