10 сентябрь куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан Экология миллий қўмитаси давлат ва нодавлат ташкилотлар ҳамда аҳолини акцияда фаол иштирок этишга, электромобиль, велосипед ва жамоат транспорти каби экологик тоза транспорт воситаларидан кўпроқ фойдаланишга чақирди.
Диққат! «Автомобилсиз кун» ва «Автомобилсиз ҳафта» акциялари доирасида давлат фуқаролик хизматчиларининг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши жавобгарликка сабаб бўлади.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартда қабул қилинган “Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, ҳар ойнинг 10 ва 25-саналарида “Автомобилсиз кун” ҳамда “Автомобилсиз ҳафта” акциялари ўтказиб келинмоқда.
Мазкур ташаббус автотранспорт воситаларидан ҳавога чиқадиган зарарли ташламаларни камайтириш ва бу орқали экологик барқарор муҳитни шакллантириш, шунингдек, жамоат транспорти ва экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланиш маданиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
