Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва тарбия – инсон ҳаёти мобайнида давом этадиган ва турли ёшдаги инсонларга тегишли бўлган изчил ва тизимли маърифий жараёндир. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим масаласи тараққиёт дастуримизнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича узлуксиз тизим яратилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 66-бандига асосан 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Бош прокуратура Академияси ҳамкорликда «Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича қўшма магистратурага (консорциум) қабул амалга оширилмоқда.
Жорий ўқув йилида 10 нафар магистрант ўқишга қабул қилинди. 2021 йил 15 декабрда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган ана шу магистрантлар билан учрашув бўлиб ўтди
Учрашув доирасида магистрантлар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолияти билан танишдилар. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 16.12.2021
- Кўришлар: 3125
- Чоп этиш