Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Акмал Саидов Швейцария Элчиси билан учрашди

2022 йил 8 февраль куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Швейцариянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский билан учрашди.

Швейцария Элчиси самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида эришилган натижаларга юксак баҳо берди.

Томонлар кейинги ўттиз йил давомида Ўзбекистон билан Швейцария ўртасида манфаатли ҳамкорлик алоқалари изчил давом этаётганини эътироф этдилар. Ушбу ҳамкорликнинг ўзаро ҳурмат-эҳтиром ва тенглик асосида амалга оширилаётгани муносабатларни ҳар томонлама стратегик шериклик даражасида ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мулоқотда икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати билан бирга, исиқболлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим йўналишида амалий алоқаларни янги босқичга кўтариш юзасидан фикр алмашдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 

Nashr sanasi 09.02.2022 Ko'rishlar 5 393
Ulashish