Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар бўйича фуқароларнинг таклифлари билан ишлаш механизми маълум қилинди

Конституциявий комиссиянинг дастлабки йиғилишида фуқароларнинг таклифлари билан ишлаш механизми маълум қилинди, деб хабар берди «Дарё» мухбири.

 

Йиғилишда таъкидланишича, ўтган давр мобайнида Конституциявий комиссияга фан, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, туризм, қишлоқ хўжалиги, экология, хусусий мулк ҳимояси, суд-ҳуқуқ йўналишида таклифлар келиб тушган.

Йиғилиш давомида, шунингдек, конституциявий ислоҳотлар бўйича фуқароларнинг таклифлари билан ишлаш механизми маълум қилинди:

  • «Meningkonstitutsiyam.uz» платформаси;
  • маҳаллалар;
  • Халқ депутатлари кенгашлари;
  • 1341 колл-маркази;
  • почта (бепул хат жўнатиш мумкин);
  • Telegram махсус боти орқали таклифларни юбориш мумкин.
 

Эслатиб ўтамиз, 20 май куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланганди.

 

Nashr sanasi 26.05.2022 Ko'rishlar 5 473
Ulashish