Меморандум имзоланди

2022 йил 9 июнь куни Тошкент давлат юридик университетида “Кониституциявий ислоҳотлар: Илмий ҳамжамият нигоҳида” мавзусида илмий-амалий муҳокама бўлиб ўтди.  Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Конституциявий комиссия раиси, академик, юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов, Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали, ТДЮ қошидаги академик лицейи, Юристлар малакасини ошириш маркази вакиллари, Адлия вазирлиги юридик техникумлари директорлари, ТДЮ раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчилари иштирок этди.  

Тадбир доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Меморандумнинг мақсади илмий ва маданий алоқаларни ўрнатиш, ахборот-кутубхона ресурларидан фойдаланиш учун шарт шароитлар яратиш ва томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик  муносабатларини мустаҳкамлаш, томонларга юклатилган вазифаларни  сифатли бажаришни таъминлашнинг ҳуқуқий асосини яратишдан иборат бўлиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим тизими соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларни малакасини оширишга оид семинарлар ва тақдимотлар ўтказиш бўйича келишиб олинди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech