— Конституцияга ўзгартиш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди, бунда биринчилик Тошкент шаҳрига тааллуқли бўлиб, 7 мингдан ортиқ таклиф берилаяпти, — дейди Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов. — Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳолимиз ҳам ниҳоятда фаоллик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар 2 мингдан ортиқ таклиф берган. Фарғона, Қашқадарё, Жиззах ва Андижон вилоятларида 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушган. Салкам 4 минг таклиф аноним келган. Лекин уларнинг орасида ҳам диққатга сазовор таклифлар бўлса, эътиборга олишга ҳаракат қилдик.
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича салкам 4 минг аноним таклиф келган
Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан тақдим этилган таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекча
English
Русский