2022 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази бўлим бошлиғи, юридик фанлар номзоди Ўткир Очилов иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
“Оламни маҳлиё айлаган диёр” шиори остида ташкил этилган учрашув Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлади.
Тадбирда “Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг марказий девони бўлим ва гуруҳлари, ҳудудий инспекциялари ҳамда “Ахборот технологиялари ва ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУК ходимлари иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 01.07.2022
- Кўришлар: 4333
- Чоп этиш