Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Парламент комиссияси Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича текширув ўтказади

Сенат ва Қонунчилик палатаси июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузди.  Комиссияга омбудсман Феруза Эшматова раҳбарлик қилади.

Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси вакиллари ва халқ депутатлари, нодавлат нотижорат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ходимлари киритилди.

Ўтказилган текширув натижалари эълон қилинади ва Ўзбекистон жамоатчилиги ва жаҳон ҳамжамиятига етказилади.

Расмий хабарлар 

Nashr sanasi 16.07.2022 Ko'rishlar 6 648
Ulashish