Акмал Саидов масъул муҳаррирлигидаги янги китоб Парламент кутубхонасига тақдим этилди

Яқинда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг 22-саммити муносабати билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр этилган «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Конституциялари» китоби эндиликда Парламент кутубхонасидан жой олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кутубхонасининг маъмурияти хабар берди.

Маълумот учун: «Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Конституциялари» китоби Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов масъул муҳаррирлигида инглиз ва рус тилларида тайёрланган. Унда ШҲТга аъзо давлатлар – Ўзбекистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ҳиндистон ва Покистон Конституциялари жамланган бўлиб, бу каби тўплам ШҲТ минтақасида илк бор чоп этилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech