Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Глобал форум иштирокчиси профессор Александр Сунгуров – Самарқандда

2022 йил 3 декабрь куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форумининг яна бир хорижий иштирокчиси – профессор Александр Сунгуров Самарқанд шаҳрига етиб келди. Меҳмонни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Самарқанд халқаро аэропортидаги штаби масъуллари кутиб олдилар.

 Александр Сунгуров – Европа омбудсман институти бошқаруви аъзоси, Россия Федерациясининг Санкт-Петербургдаги “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университети кафедра мудири,  Санкт-Петербург Гуманитар ва сиёсий стратегиялар маркази президентидир. Шунингдек, у Европа Кенгашининг инсон ҳуқуқлари бўйича эксперти ҳисобланади.

А.Сунгуров Россия минтақаларида Омбудсман институтини таъсис этиш жараёнларини ҳамда коррупцияга барҳам бериш бўйича фуқаролик ташаббусини фаол қўллаб-қувватлаган. Таниқли олим Россияда демократиянинг янги институтлари ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш мавзусида тўртта китоб ҳамда кўплаб мақолалар чоп эттирган.

Профессор А.Сунгуров Самарқанд Глобал форумининг биринчи куни 4-параллел сессияда “Фуқаролик жамияти учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим” мавзусида маъруза қилади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Nashr sanasi 04.12.2022 Ko'rishlar 6 935
Ulashish