Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Марказ вакили тақдирланди

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази масъул ходими Фарида Хакбердиева Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ушбу мукофот ҳамкасбимизга куни кеча Бош прокуратурада “Нуроний” жамғармаси билан ҳамкорликда прокуратура фахрийларини Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан тақдирлашга бағишлаб “Уч авлод учрашуви” шиори остида ўтказилган тантанали тадбирда топширилди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Nashr sanasi 23.08.2021 Ko'rishlar 5 992
Ulashish