Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ чоп этилди

Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларининг ҳуқуқий асосларини билиш барча учун муҳим ҳисобланади.

2022 йил 28 октябрда қабул қилинган Меҳнат кодексида белгиланган қоида ва нормаларни амалда қўллаш уларни кенг тушунтириш, тарғиб этишни тақозо қилади.  

Шу мақсадда 3 жилддан иборат “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига илмий-амалий шарҳ” китоби амалдаги меҳнат қонунчилиги асосида тайёрланди.  

Китоб бандлик соҳаси мутахассислари, турли ташкилотлар раҳбар ва кадрлар билан ишлаш бўлими маъсул ходимлари, ҳуқуқ йўналишидаги бакалавриат, магистратура, техникум талаба ва ўқувчилари ҳамда тадқиқотчилар, профессор-ўқитувчилар, шунингдек кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech