Миграция: Ўзгараётган дунёда ҳаракатланишнинг янги манзараси (+видео)

Глобаллашув жараёни чуқурлашгани сайин, миграция инсоният учун энг долзарб ижтимоий ҳодисалардан бирига айланмоқда.

Бугунги кунда аҳолининг салмоқли қисмини қамраб олаётган ички ва ташқи кўчиш жараёни фақат меҳнат бозори эмас, балки ижтимоий барқарорлик, хавфсизлик, маданий алмашинув ва демография ўзгаришига ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Янгича иқтисодий имконият, иқлим ўзгариши, технология ривожи ва геосиёсий кескинлик миграция оқими хусусиятига янада мураккаблик қўшмоқда.

Марказий Осиё минтақаси ҳам айни жараёндан четда эмас. Сўнгги йилларда меҳнат миграцияси, илмий-академик мобиллик, таълим ва туризм сезиларли даражада кучаймоқда. Ўзбекистоннинг ҳудуддан чиқиб кетиш ёки мамлакатга кириб келиш билан боғлиқ миграция жараёнини бошқаришга қаратилган институционал сиёсати бу борада муҳим аҳамиятга эга. Республикамиз нафақат меҳнат муҳожирлари учун хавфсиз, тартибли тизим яратиш, балки минтақавий ҳамкорлик орқали умумий ёндашувни шакллантиришга ҳам интилмоқда.

ЎзА мухбири айни мавзу доирасида Халқаро миграция ташкилоти (IOM)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Эндрю Грей Жереми билан видео интервью ташкил қилди. Суҳбат давомида соҳага доир замонавий тенденциялар, минтақавий ҳамкорлик ва давлатимизнинг глобал миграция тизимидаги ўрни билан боғлиқ долзарб масалалар юзага чиқди.

Мусулмон Зиё,

Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech