Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан чоп этилган китоблар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонасига тақдим этилди.
Шу йил 8 сентябрь куни ушбу кутубхона китобхонларига фойдаланиш учун беғараз етказиб берилган китоблар туркуми Марказ директори Акмал Саидов қаламига мансубдир.
Марказ томонидан туҳфа этилган китобларни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонаси директори Зуҳра Бердиева қабул қилиб олди. Шу муносабат билан у академик А.Саидов ва Марказ жамоасига кутубхона жамоаси ҳамда китобхонлари номидан миннатдорлик билдирди.
Марказ бош мутахассиси Лазиз Холиқуловнинг сўзларига қараганда, Марказ ходимлари ташриф асносида Фанлар академиясининг фундаментал кутубхонасидаги шароитлар билан яқиндан танишган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.09.2021
- Кўришлар: 3816
- Чоп этиш