Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон: “Кичик-ўрта кучлар” ўз таъсирини қандай оширмоқда

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон йирик давлатларга нисбатан чекланган ресурсларига қарамай, айрим стратегик соҳаларда сезиларли таъсир кўрсатишга қодир давлатлар қаторига киради. Бу давлатларни “Кичик-ўрта кучлар” деб аташ мумкин, дейилади “Financial Times” эълон қилган мақолада.

Глобал кун тартибини шакллантирмайдиган, аммо таъсирнинг ўзига хос воситалари билан қуролланган бу уч давлат энергетика, транспорт йўллари, минтақавий хавфсизлик, воситачилик, молия ва технологияга, шунингдек қулай географик жойлашувга эга, халқаро майдонда муҳим ўрин эгаллаган.

Мақолада Марказий Осиёнинг энг аҳолиси кўп мамлакати сифатидаги демографик вазни ва марказий географик жойлашуви Ўзбекистонга минтақавий савдо ва дипломатияга таъсир кўрсатиш учун тобора кўпроқ имконият яратганига урғу берилган. Нефть ва уранга бойлиги, шунингдек Россия ва Хитой ўртасида жойлашгани Қозоғистонга минтақадан анча ташқарига чиқадиган таъсир берган. Озарбайжон эса энергия ресурсларини экспорт қилади, Шарқ-Ғарб савдо йўлида жойлашган ва Жанубий Кавказ сиёсати ҳамда хавфсизлигида муҳим ўрин тутади.

Ўрта йўлак Боку амалда қандай ишлашини кўрсатади. Озарбайжон ва Қозоғистон Осиё ва Европа ўртасидаги ушбу йўналишнинг асосий иштирокчилари ҳисобланади, Ўзбекистон ҳам бу жуфтликка фаол қўшилмоқда.

оз1

Россия орқали ўтадиган шимолий йўналишга қараганда мураккаброқ ва жуда қулай эмаслиги айтиладиган мазкур лойиҳа ҳукуматлар ва бизнесга муқобил вариант таклиф этади. Учала давлат Марказий Осиёдан қайта тикланадиган қувват Озарбайжон орқали ташиладиган Каспий яшил қувват йўлагини ривожлантирмоқда. Шу тариқа минтақалар Европа билан Қора денгиз остидан ўтадиган сим орқали боғланади.

Бинобарин, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжоннинг аҳамияти фақат Россия, Хитой ва Ғарб ўртасидаги рақобат нуқтаи назаридан муҳим, дейиш тўғри эмас. Бу мамлакатлар Россия, Хитой, Туркия, Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлар билан бир вақтнинг ўзида муносабатни сақлаб, кўп қиррали сиёсат юритмоқда. Бундай стратегия танлаш, мавқени сақлаб қолиш ва ягона ташқи кучга ҳаддан ташқари қарамликдан қочиш имконини беради.

Бокунинг 2024 йил декабрь ойида юз берган “AzAL” самолёти ҳалокатидан кейинги муносабати айни фикрга ёрқин мисол.

оз3

Россиянинг анчайин кучли сиёсий ва ҳарбий таъсирига қарамай, Озарбайжон Москвадан жавобгарликни тан олиш, айбдорларни жазолаш ва товон тўлашни талаб қилди. Кейинчалик РФ ўз ҳаво мудофааси тизими айбини тан олди ва бадал тўлашга рози бўлди.

Хуллас, йирик кучлар ўз ресурси, йўналиши ёки кириш нуқталарини талаб қиладиган жойда “кичик-ўрта кучлар” таъсири ҳам пайдо бўлади. Бу Озарбайжон учун энергия, Ўрта йўлак ва географик жойлашув, Қозоғистон учун нефть, уран ва транзит, Ўзбекистон учун эса аҳоли, бозор ва марказий жойлашувдир.

С.Раҳимов, ЎзА

Nashr sanasi 20.08.2026 Ko'rishlar 100
Ulashish