Оксфорд университетида ўзбек тили ўрганилади

Оксфорд университетининг ”Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факултетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

“Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман.

Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Кўрагоний”, Алишер Навоийнинг “Хамса”, Ҳусайн Бойқаронинг “Девони Ҳусайний”, Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа кўплаб нодир китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан танишув илиқ таассурот қолдирди”, дея маълум қилди Саида Мирзиёева.

Xabar.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech