Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (regulation.gov.uz) жамоатчилик томонидан изчил муҳокама қилинаётган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий стратегияси лойиҳасида Ўзбекистон Республикасининг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш асосий вазифалардан бири этиб белгиланган.
Маълумки, БМТ Бош Ассамблеясининг 60/251-Резолюциясига мувофиқ, Ўзбекистон 2021-2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига номзод сифатида муайян ихтиёрий мажбуриятларни ўз зиммасига олган. Бу ҳақдаги батафсил маълумотни “Фуқаролик жамияти” журналининг 2019 йил 4-сонида ўқишингиз мумкин.
Ушбу даврий нашрда мамлакатимизнинг БМТдаги доимий вакилининг 2019 йил 30 сентябрдаги хатига илова қилинган айни мавзуга доир расмий маълумот ўзбек ва инглиз тилларида эълон қилинган.
Журнал саҳифаларидаги бошқа бир қатор мақолаларда ҳам инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш хусусида сўз боради.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 08.02.2020
- Кўришлар: 4621
- Чоп этиш