Таклифга кўра, мамлакат аҳолиси 2050 йилдан кейин 10 миллион кишидан ошмаслиги керак. Бу кўрсаткич фақат янги туғилган чақалоқларнинг кўплиги туфайли ошиши мумкин.
Агар таклиф қабул қилинса ва Швейцария аҳолиси белгиланган санага бориб 9,5 миллиондан ошса, расмийлар “аҳоли сонининг ўсишига ҳисса қўшадиган халқаро шартномаларни қайта кўриб чиқишга” мажбур бўлишади. Аввало, бу қочқинларга бошпана бериш ва оила аъзоларини Швейцарияга кўчириш тўғрисидаги шартномаларга тааллуқли бўлади. Агар бу чоралар етарли бўлмаса, Европа Иттифоқи билан эркин ҳаракатланиш тўғрисидаги шартнома бекор қилиниши керак бўлади.
Швейцария парламенти аъзоларининг аксарияти бу ташаббус “ҳеч қандай муаммоларни ҳал қилмайди, балки янги муаммоларни яратади”, деб ҳисоблашади. Ташаббус тарафдорлари буни миграцияни назорат қилишнинг “оқилона воситаси” деб ҳисоблашади. Ҳозирда Швейцария аҳолиси тахминан 9 миллион кишини ташкил қилади, деб хабар берди oz.inform.kz.
“Yangi Oʻzbekiston” va “Pravda Vostoka” gazetalari tahririyati
Ўзбекча
English
Русский