Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолиблари тантанали кутиб олинди
Ўзбекистоннинг ёш спортчи қаҳрамонлари – Ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари ғолиблари. Ўзбекистон спорт делегацияси аъзолари катта ифтихор ва қувонч билан тантанали равишда кутиб олинди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ғолиб спортчиларимизга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табригини ўқиб эшиттирди.
Ёш спортчилар спорт майдонида муносиб иштирок этди ҳамда Президентимз ва халқимиз билдирган юксак ишончни оқлаб, мусобақалар натижаларига асосан 99 та олтин, 57 та кумуш ва 41 та бронза медалини қўлга киритди. Шу тариқа Ўзбекистон спорт делегацияси жамоа ҳисобида Осиё қитъасида 1-ўринни эгаллаб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Тантанали маросимда ёш спортчиларнинг иродаси, матонати ва Ватанга садоқати алоҳида эътироф этилди. Улар мамлакат ёшлари учун ҳақиқий ибрат намунаси экани таъкидланди. Ғолибларга келгусидаги мусобақаларда янада улкан зафарларга эришиш тилаклари билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекча
English
Русский