Хитойда роботлар учун мактаб очилди

Эндиликда бу мактабда инсонлар эмас, балки роботлар ўқийди. Лойиҳанинг мақсади – роботларни завод ишларидан тортиб, уй ва жамоат жойларида ёрдам беришгача бўлган кенг кўламли вазифаларни бажаришга ўргатишдир.

“Синьхуа” ахборот агентлиги хабарига кўра, ХХР одамсимон роботларни тайёрлаш маркази Пекиннинг Шицзиншаньҳудудида жойлашган. Икки қаватли мажмуа ҳақиқий ишлаб чиқариш линиялари ва яшаш шароитларини қайта яратади. Ичкарида роботлар саноат ва маиший муҳитни тақлид қилиб, турли кундалик вазифаларни бажаради. Буларга қоғоз ўрамларини саралаш, посилкаларни қадоқлаш ва овқат тайёрлаш киради.

“Ҳужайра” деб номланувчи ҳар бир машғулот майдони модулли бўлиб, тез-тез қайта конфигурация қилинади.

– Ҳар бир роботга иккита инсон инструктор ҳамроҳлик қилади, - дейди ўқув маркази раҳбари Чжу Кай. – Болалар юришни ўрганиш учун такрорий машғулотларни талаб қилганидек, роботлар ҳам функционал интеллектни ривожлантириш учун турли муҳитларда интенсив машғулотлардан ўтишлари керак. 

Г.Сатторова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech