ХМТ: Глобал инқирозга жавоб бериш учун 2,5 миллиард доллар керак

Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) жорий йил учун Инқирозга жавоб режаси - 32 устувор мамлакат ва минтақада амалга ошириладиган лойиҳалар рўйхатини тақдим этди.

БМТ маълумотига кўра, глобал гуманитар эҳтиёж ортиб бораётган, ХМТ ресурслари чекланган бир шароитда эълон қилинган ушбу ҳужжат 22,7 миллион киши - мигрантлар, қочқинлар, ички кўчирилганлар ва қабул қилувчи жамоаларга ёрдам беришни назарда тутади. Қайд этилишича, 2026 йил ХМТ энг шошилинч эҳтиёжга эътибор қаратиб, аниқ устуворликни белгилаб олиши лозим. 2,5 миллиард долларлик молиявий сўров аввалги йилларга нисбатан кам бўлса-да, бу эҳтиёж камайганини англатмайди. Чекланган ресурс эҳтимолий таъсир энг кучли манзилларга - энг оғир инқироз, энг заиф аҳоли ва ҳаётни сақлаб қолиш, жамоаларни барқарорлаштириш эҳтиёжи юқори амалиётларга йўналтирилади.

Ҳозирги қийинчилик кўлами аниқ: Суданда можаро бошлангандан бери ҳар уч кишидан бири уйини ташлаб кетган. Шу боис ХМТ урушдан жабр кўрган 1,3 миллион суданликка ёрдам бериш учун 170 миллион доллар сафарбар қилади. Маҳаллий жамоалар ва муассасаларни қўллаб-қувватлаш, сифатли ёрдам кўрсатиш ва янада барқарор, маҳаллий йўналтирилган чораларни таъминлашга ҳам сармоя киритиш устувор аҳамият касб этади.

Г.Сатторова, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech