Ўзбекистон делегацияси Грузиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича институтларига ташриф буюрди

2019 йил 17 декабрдан 20 декабр кунига қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакилларининг Тбилиси шаҳри (Грузия)га ўқув-танишув сафари бўлиб ўтди.

Ташрифдан кўзланган мақсад - Грузиянинг инсон ҳуқуқлари соҳасида мониторинг олиб бориш, ҳисобот бериш, шунингдек кейинги чоралар бўйича тажрибасини ўрганишдан иборат бўлди.

Ташриф давомида қуйидаги вазирлик ва идораларда учрашувлар бўлиб ўтди:

2019 йил 18 декабр куни Грузия Ҳукумати Администрасиясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши котибиятида Ўзбекистон делегациясининг Бош вазирнинг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Лела Акиашвили ва Грузия Инсон ҳуқуқлари кенгаши котибияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, Шунингдек, Грузия Ҳукумати Администрасиясининг Сиёсатни режалаштириш ва мувофиқлаштириш тизими Департаменти бўлими бошлиғи Гиорги Бобгиашвили ҳамда ушбу Департаментнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари устида иш олиб борувчи ходими.билан учрашув бўлиб ўтди.

2019 йил 19 декабр куни Грузия Адлия вазирлигида халқаро судларда давлат ваколатхонаси бўлими бошлиғи Б. Дзмашвили бошчилигидаги вазирлик вакиллари билан.

Грузия Ички ишлар вазирлигида М. Перадзе бошчилигидаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва терговнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси ходимлари билан.

Ташқи ишлар вазирлигида Н. Салиа бошчилигидаги Халқаро шартномалар Бошқармасининг халқаро ҳуқуқ департаменти ходимлари билан Ўзбекистон делегациясининг учрашувлари бўлиб ўтди.

2019 йил 20 декабр куни Грузия Парламентида Ҳуқуқий масалалар бўйича қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Д. Матикашвили бошчилигидаги Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик интеграцияси қўмитаси девони аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Шунингдек, Грузия Парламентида гендер тенглик бўйича Кенгаш котиби билан Ўзбекистон делегациясининг учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech