Худди шу сана, Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда «Автомобилсиз кун» деб эълон қилинган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов давлат идоралари ва маҳаллий органлари раҳбарлари, таниқли маданият ва спорт вакилларини шахсий намуна кўрсатиб, мазкур халқаро сана билан боғлиқ тадбирларда фаол иштирок этишга чорлади.
Маълум қилинишича, 22 сентябрь куни мамлакатимиз ҳудудларида, маҳаллаларда яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида ҳам велосипед, скейт ва самокатларда учиш мусобақалари ташкил этилади. Автомобилсиз кун акцияси доирасида #cарфреэдай_узбекистан, #шахсийнамунакурсат, #автомобилсизбиркун хештегларидан фойдаланиб, айни тадбирларга аҳолини янада кенг қамраб олиш кўзда тутилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази жамоаси ушбу ташаббусни амалда қўллаб-қувватлади. Эрта тонгдан Марказнинг хизмат машиналаридан фойдаланадиган раҳбар шахслари ва шахсий автомобилларида ишга қатнайдиган масъул ходимлари ишхонага пиёда келдилар. Тушлик танаффус пайтидан фойдаланиб, коронавирус пандемияси шароитларини ҳисобга олган ҳолда, спорт залида жамоа иштирокида турли машғулотлар ташкил этилди.
Бу каби тадбирларни ўтказиш мамлакатимизда йўл харакати хафсизлигини янада такомиллаштириш, шаҳар аҳолиси ўртасида экологик маданият ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадини кўзлайди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам ўз тавсияларида жисмоний фаолликни ошириш инфекцион, юрак-қон томир, саратон ва қандли диабет касалликлар профилактикасида муҳим ўрин тутишини таъкидлайди. Шу маънода, дунёда пандемия билан боғлиқ камҳаракатлилик вазиятида бундай акциянинг ўтказилиши айни муддао бўлди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 22.09.2021
- Кўришлар: 3824
- Чоп этиш