БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси котиби Миллий марказ директорига табрикнома йўллади

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов 2025 йил 1 январидан БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси мақомида ўз фаолиятини бошлагани муносабати билан унга ушбу Қўмита котиби Габриэлла Хабт номидан табрикнома келди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси котиби Г.Хабт академик А.Саидовни 2024 йил 29 май куни Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга аъзо давлатларнинг 40-сессиясида 2025-2028 йиллар учун БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзолигига сайлангани ва 2025 йил 1 январидан – 2028 йил 31 декабригача бўлган муддатга БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси мақомидаги ўз ваколатига киришгани билан табриклаган.

Маълумот учун: Инсон ҳуқуқлари қўмитаси – БМТнинг мустақил экспертлардан иборат органи бўлиб, 1977 йилда таъсис этилган. Ушбу Қўмита Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга  аъзо давлатлар томонидан мазкур халқаро ҳужжатнинг бажарилишини мониторинг қилади.  БМТ Қўмитаси фаолияти инсоннинг барча фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлари тўлиқ ҳурмат қилинишини таъминлашга қаратилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech