Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

БМТ Махсус маърузачиси Ўзбекистон омбудсманлари билан учрашди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза  Эшматова, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил  (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) Дилмурод Қосимов билан учрашди.

Учрашув БМТ Махсус маърузачисининг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.

Ф. Ни Аолайн хонимнинг ташриф дастуридаги учрашувлар давом этмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

 

Nashr sanasi 30.11.2021 Ko'rishlar 5 276
Ulashish