2019 йил 12-13 ноябрь кунлари БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон Республикасининг Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенцияси қоидаларининг бажарилиши тўғрисидаги Бешинчи даврий маърузаси кўриб чиқилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирокидаги кўриб чиқиш натижаларига кўра Қўмита тавсияларини қабул қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Қўмита тавсияларини бажариш учун Миллий ҳаракат режаси лойиҳасини ишлаб чиқди.
Айни пайтда ушбу ҳужжат муҳокамаси давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида ўтказилмоқда.
- Қўшилди: 22.03.2020
- Кўришлар: 4299
- Чоп этиш