Sayt xaritasi 00:00:00
Yangiliklar

Ҳудудлардаги ҳаво ифлосланиши бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда

Айни пайтда Тошкент ва мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида кузатилаётган ҳаво ифлосланишига қарши курашиш бўйича барча масъул тузилмалар сафарбар этилган.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, тузилган Махсус комиссия томонидан бир қатор рейдлар ўтказилиб, экологик қонунбузарликка йўл қўйган шахс ва ташкилотларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда.

Йиғилишда комиссия ишининг дастлабки натижалари муҳокама қилиниб, ҳокимликлар ва идоралар раҳбарлари ҳисобот берди. Администрацияраҳбари қабул қилинаётган қарорлар келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

"Миллат саломатлиги иккинчи даражали масала бўлиши мумкин эмас — тоза ҳаво, сув ва соғлом экологик муҳит учун кураш олдимизда турган энг асосий вазифалардан биридир", дейди С.Мирзиёева.

ЎзА

Nashr sanasi 03.12.2025 Ko'rishlar 2 358
Ulashish