“Инсон ҳуқуқлари кутубхонаси” туркумида нашр этилган салмоқли китоблар тўплами Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссияси кутубхоналари учун тақдим этилди.
Бу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ўзаро ҳамкорлиги доирасида амалга оширилди.
Сайлов комиссияларига етказиб берилган янги китоблар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонуннинг брайл алифбосида чоп этилган нашрлари алоҳида ўрин тутади.
Шунингдек, “Сайлов ҳуқуқи атамалари луғати”, “Учинчи Ренессанс ва инсон ҳуқуқлари”, “Янги Ўзбекистон ва сайлов қонунчилиги” каби рисолалар нафақат сайлов комиссиялари аъзолари, балки сайловчиларга ҳам фойдали ҳамда манзур бўлиши тайин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 27.09.2021
- Кўришлар: 3580
- Чоп этиш