“Халқ сўзи” газетасининг 2020 йил 15 февраль сонида давлатимиз раҳбари Мурожаатномасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларга россиялик таниқли сиёсатчилар ва экспертларнинг муносабатлари эълон қилинган. Улар орасида Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши собиқ раиси Михаил Федотов ҳам бор.
Яқинда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг Россия Федерациясига сафари доирасидаги тадбирларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти кенг муҳокама қилинганди. М.Федотов Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида шу мавзуда ўтказилган давра суҳбатида бевосита иштирок этган.
Россиялик таниқли сиёсатчининг фикрича, Ўзбекистон Президентининг миллий парламентга тақдим этган Мурожаатномасида мамлакатни тараққиётга элтувчи дадил ташаббуслар илгари сурилган. Қолаверса, мазкур дастуриламал ҳужжатда Шавкат Мирзиёевнинг давлат арбоби сифатидаги ўзига хос хусусияти янгиланиш руҳи билан йўғрилган.
Ўзбекистон Президенти жамиятни демократлаштириш, давлат органлари фаолияти фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига қаратилишини таъминлашга катта эътибор бераётгани диққатга сазовордир, деб таъкидлайди россиялик эксперт.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот маркази
- Қўшилди: 18.02.2020
- Кўришлар: 4602
- Чоп этиш