бир ҳафтада мамлакатимизнинг етти ҳудудини қамраб олди
23 июнь куни Бухоро шаҳрида озодликдан маҳрум қилиш жойларида қийноқлар, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазоларнинг олдини олиш соҳасидаги халқаро стандартлар бўйича уч кунлик тренинг ўз ишини якунлади. Ўқув машғулотларининг Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги жазони ижро этиш муассасалари вакилларидан иборат тингловчиларига сертификатлар топширилди.
Айни мавзудаги тренинглар:
- 19-21 июнь кунлари – Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида;
- 20-21 июнь кунлари – Андижон вилоятида;
- 22-23 июнь кунлари Наманган вилоятида ҳам ўтказилди. Шу тариқа жорий ҳафта давомида мамлакатимизнинг 7 та ҳудуди қийноққа солишга қарши кураш мавзусидаги ўқув курслари билан қамраб олинди.
Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 7 февралдаги қарори қийноққа қарши кураш йўналишидаги ўқув машғулотларига янги руҳ бағишлади. Қарорга мувофиқ, эндиликда терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилмоқда.
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурига асосан ушбу тренинглар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси каби доимий ҳамкорлар билан биргаликда ўтказилмоқда. Машғулотларда Миллий марказ, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Давлат ва ҳуқуқ институти, Ички ишлар вазирлигининг Академияси ва Малака ошириш институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ўз маърузалари билан фаол қатнашмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 23.06.2023
- Кўришлар: 3573
- Чоп этиш