ЁШЛАРНИНГ ГЛОБАЛ ЧАҚИРИҚЛАРИ ДУНЁ ХАЛҚЛАРИНИ ТИНЧЛИК ВА ТАРАҚҚИЁТГА УНДАЙДИ

Тошкентда “Ёшлар ҳуқуқлари: имкониятлар ва ҳимоя қилиш механизмлари” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилди.

Ушбу тадбир дунё ҳамжамияти томонидан БМТ куни деб эълон қилинган тарихий сана — 24 октябрь арафасида ўтганида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Шунингдек, мазкур форум Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 75 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури доирасида ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов кириш сўзида қайд этганидек, ёшлар форуми ана шундай муҳим халқаро саналар, шунингдек, Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида БМТ ҳузурида Марказий Осиё ёшларини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш доирасида ўтказилгани билан аҳамиятли.

Форумда, шунингдек, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили в.б. Жофри Ижумба, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти амалдаги раисининг Ёшлар масалалари бўйича махсус вакили Мемет Жаку ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси вакили Муҳаммад Лавал Сулаймон ва бошқалар сўзга чиқди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолькер Тюрк ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси директори Маттео Мекаччи эса форум қатнашчиларини видеомурожаат орқали табриклади.

Тадбирда сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, бугун дунё аҳолисининг 16 фоизини 15-24 ёшдаги навқирон авлод ташкил этади. Ёшлар янгиланишларни ҳаракатга келтирувчи куч. Ўз салоҳиятини юзага чиқариш ва келажак авлодлар ҳаёти учун муносиб дунёни бунёд этиш уларнинг зиммасидаги муҳим вазифадир. Бунинг учун уларга зарур шароит яратиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш лозим. БМТ томонидан қабул қилинган 2030 йилгача кун тартибида ана шу йўналишда устувор вазифалар белгиланган. Хусусан, Барқарор ривожланиш бўйича барча 17 мақсад ва уларга эришишга доир 169 вазифанинг ҳар бирида ёшлар манфаати акс этган.

Бундан ташқари, ёшлар эҳгиёжини рўёбга чиқариш, улар салоҳиятини ривожпантириш ва ҳуқуқпарини кенгайтириш мақсадида БМТ томонидан 2030 йилгача “Ёшларни жамият ҳаётига жалб қилиш орқали демократияни мустаҳкамлаш” ёшлар стратегияси қабул қилинди. Ўзбекистон ушбу стратегияни жадал суръатларда амалга ошираётган дунёнинг ўнта давлати қаторига кириши қувонарлидир.

Бугунги кунда юртимизёшларижамиятдаги ўзгаришларнинг фаол иштирокчиси ва модернизациянинг муҳим ресурси, иқгисодий ўсиш ва авлодлар фаровонлигини таъминлашнинг қимматли инсоний қуввати, мамлакатбарқарор ривожпанишини ҳаракатга келгирувчи асосий қатлам ҳисобланади. Шу боис, мамлакатимизда ёшларнинг етук ва баркамол бўлиб вояга етиши, замонавий мезонлар асосида таълим ва жамиятга фаол ингеграциялашувига апоҳцца эътибор қаратилмоқда. Хусусан, янги тахрирдаги Конституциямизда ёшларнинг ҳуқуқпарини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларнинг ривожпаниши ҳамда ўз мақсадларига эришиши учун тенг имкониятлар яратилиши белгилацди. Бундан ташқари, Асосий қонуннинг алоҳида моддасида иқгидорли ёшларнинг давлат ҳисобцдан олий таълим олиш и кафолатланди.

Ҳар қандай жамиятнинг барқарор ривожланишида ёшларнинг ўрни муҳим. Ана шу жиҳатлар эътиборга олиниб, Ўзбекистон ёшлар масаласида халқаро майдонда ҳам муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда. Шунингдек, ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан 2023 йил

15 сентябрда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ёшларни жамиятнинг маданий, сиёсий, ижгимоий ва иқгисодий ҳаётига янада кенг жалб этиш учун шарт-шароитларни таъминлашга қаратилган “Ёшларга оид сиёсатнинг умумий йўналишлари тўғрисида битим”ни имзолади. Ушбу минтақавий ҳужжатни қабул қилишдан мақсад ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдир.

Форумда сўзга чиққанлар ушбу халқаро анжуман ёшлар сиёсати, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш механизмлари бўйича зарурий билимларга эга бўлиш, ўзаро тажриба алмашиш, долзарб ғоя ва лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун қулай ахборот-маърифат ва амалий муҳокама-мунозара майдони бўлганини айтиб ўтди. Бунда халқаро анжуман давомида сиёсатчилар ва жамоат арбоблари, илмий-академик доиралар намояндалари, тадбиркорлар, Ўзбекистон ва дунё ёшлари вакиллари ўртасида бўлиб ўтадиган жонли мулоқотлар муҳим аҳамият касб этгани қайд қилинди.

Форумнинг ялпи мажлисларида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро, минтақавий ва миллий воситалари, механизмлари, халқаро миқёсда ёшлар ҳуқуқларини илгари суриш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида ёшлар ҳуқуқлари бўйича Марказий Осиё декларацияси ишлаб чиқилди ва муҳокама қилинди.

Биз эса, ўз навбатида, форумда иштирок этган ёшларнинг таассуротлари билан қизиқдик.

Азамат АБДУРАҲИМОВ,

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси:

— Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Унда дунёнинг турли мамлакатлари, хусусан, Марказий Осиё давлатларида ёшларнинг ҳуқуқини ҳимоялаш, тенгдошларимизнинг жамият ҳаётидаги иштирокига оид янгиликлар билан танишдик. Мамлакатимизда бу йўналишда юритилаётган давлат сиёсати, Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Табиийки, тенгдошларимиз юртимизда бу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларга катта қизиқиш билдирди ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш хусусида фикрлашди.

Мамлакатимизда ўтган ушбу нуфузли тадбир ва унда келишилган вазифаларни рўёбга чиқариш, биз, ёшларнинг зиммамизга ҳам улкан масъулият юклайди. Бу жабҳада ишларга, аввало, ўқиш, илмфан соҳасидаги ютуқпаримиз, қолаверса, жамият ҳаётидаги фаол иштирокимиз билан ҳисса қўшмоғимиз лозим. Бунинг учун юртимизда барча шароитлар яратилган. Масалан, бизнинг олий таълим муассасамиз мисолида айтадиган бўлсак, олий таълим даргоҳимиз смарт тизимида фаолият юритяпти. Бу таълим жараёнида очиқлик, шаффофликни таъминлаш, замонавий талаблар асосида билим олишимиз учун қулай шароит яратади. Имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватанимиз ривожига муносиб улуш қўшадиган етук мутахассис бўлиш бурчимиздир.

Фарзона ҚАЮМОВА,

Тошкент давлат юридик университети талабаси:

— Форум доирасида ёшлар ҳуқуқларини муҳофазалаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш борасидаги устувор вазифалар қизғин муҳокамада бўлгани бежиз эмас. Зеро, ёшлар ҳар бир давлатнинг келажаги. Эртанги куннинг қандай бўлиши уларнинг билим ва салоҳиятига боғлиқ. Шу боис, Президентимиз миллий ва халқаро тадбирлардаги ҳар бир чиқишида ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратади. Давлатимиз раҳбари дунёнинг нуфузли минбарларидаги чиқишларида, албатта, ёшлар масаласи билан боғлиқ янги ғоя ва ташаббусларни илгари суради. Уларда кўзда тутилган вазифаларни рўёбга чиқаришга устувор аҳамият берилади.

Ушбу нуфузли форум ана шундай саъйҳаракатлар маҳсулидир. Унда иштирок этиб, ёшлар сиёсати бўйича янги билим ва тажрибалар орттирдик. Бу келгусида нафақат миллий, балки халқаро лойиҳаларда ҳам ёшлар ҳуқуқини ҳимоялаш бўйича фаол ва ташаббускор бўлишимизга замин яратади.

Баҳор ХИДИРОВА, “Янги Ўзбекистон" мухбири

«Янги Ўзбекистон» газетасининг 2023 йил 24 октябрь кунги 221 (1010)-сони

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech