Озарбайжонда Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари бошланди

БОКУ, 24 январь. /«Дунё» АА/. 24-26 январь кунлари Озарбайжонда Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Мазкур тадбирда иштирок этиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов бошчилигидаги делегация Боку шаҳрига ташриф буюрди.

Ташрифнинг илк кунида буюк ўзбек адиби Алишер Навоий ва Озарбайжон давлат арбоби Хайдар Алиев ҳайкалларининг пойларига ҳамда Шаҳидлар хиёбонида гул қўйиш маросимлари, шунингдек, Озарбайжон қўлёзмалар институтида «Ўзбекистон ва Озарбайжон: маданиятлар мулоқоти» номли давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон парламенти аъзоларининг Озарбайжон Миллий Межлиси раиси Сахиба Гафарова билан учрашуви ҳамда парламентлараро алоқалар бўйича дўстлик гуруҳларининг қўшма йиғилиши ўтказилди.

Мазкур учрашувлар давомида томонлар парламентлараро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил этиб, истиқболдаги режаларни муҳокама қилди.

Озарбайжонда Ўзбекистон фани ва маданияти кунлари давом этади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech